Легаллаштириш
Легаллаштириш нима?
Ҳужжатни легаллаштириш – ҳужжатнинг бошқа давлатда юридик кучга эга бўлиши учун маълум бир расмий амалиётларни бажариш. Ҳужжатни легаллаштириш амалиётининг якуний мақсади - бир давлат ҳудудила берилган ҳужжатнинг бошқа давлатнинг расмий органларига тақдим эта олиш имкониятини яратиш.
Ҳужжатни легаллаштириш бошқа давлатнинг расмий органларига тақдим қилиш зарур бўлганда деярли ҳар доим талаб этилади. Бу шуни англатадики, масалан, Қирғизистонда берилган ҳужжат фақат Қирғизистон ҳудудида кучга эга бўлиб, ундан фақат шу ерда тўлақонли фойдаланиш мумкин, лекин уни бошқа мамлакат расмий органларига тақдим этиш учун легаллаштириш талаб этилади.
Ушбу қоидадан истисно тариқасида, легаллаштириш тақозо этилмайдиган айрим ҳужжатлар тури мавжуд.
Қайси ҳолларда легаллаштириш талаб этилмайди?
Ҳужжатни легаллаштириш уч ҳолатда талаб этилмайди:
ҳужжат тақдим этилаётган муассаса уни легаллаштиришни талаб этмаса;
Қирғизистон ва ҳужжатдан фойдаланишни режалаштираётган мамлакат ўртасида легаллаштириш талабини бекор қилувчи икки тарафлама шартнома имзолаган бўлса
ҳужжатнинг кўриниши/турихарактери жиҳатидан уни легаллаштириш мумкин бўлмаса.
Бошқа барча ҳолларда ҳужжатни ҳорижга юбориш учун уни легаллаштириш зарур.
Ҳужжатларни легаллаштириш турлари ва хусусиятлари
Ҳужжатларни легаллаштиришнинг икки асосий кўриниши мавжуд – «Апостиль» штампининг қўйилиши ва консуллик легаллаштируви. Легаллаштириш турини танлаш ҳар бир ҳолатда ҳужжатни юборилиши мўлжалланаётган мамлакат мамлакатга, яъни охир-оқибатда тақдим этилиши зарур бўлган расмий орган мамлакатига боғлиқ.
"Апостиль" штампининг қўйилиши (баъзан ушбу амалиётни «соддалаштирилган легаллаштирув» ёки «апостиллаш» деб ҳам аталади) ҳужжатни 1961 йил 5 октябрдаги Гаага конвенциясига қўшилган мамлакатларга юборишга нисбатан қўлланилади. Бу конвенция консуллик легаллаштирувини бекор қилиб, соддалаштирилган легаллаштирув – «Апостиль» штампини қўйиш амалиётини йўлга қўяди.
Ушбу амалиёт «соддалаштирилган» деб аталишининг сабаби, бир томондан апостиллаш бирмунча тез ҳамда ягона ваколатли орган томондан амалга оширилади, иккинчи томондан, ҳужжат Гаага конвенциясидаги барча мамлакатлар ҳудудида кучга эга бўлади.