• Бош саҳифага
  • Русский
  • English
  • Кыргызча
  • Қазақша
  • Azərbaycan
  • Ўзбекча
  • Uzbekcha
  • Deutsch
  • Белару́сский
  • Latviešu valoda
  • 中文
  • العربية

GMC

Тезкор таржима

Шошилинч таржима – бу нафақат сизнинг вақтингизни балки қўшимча амалиётлар учун ҳаражатларни тежайди, чунки чет элга чиқиш учун ёки шартномаларни расмийлаштириш учун зарур бўлган шошилинч таржималар энг кўп учрайди. Шу тарзда, қўлингизда тайёр шошилинч таржима бўлса, сиз ўз муаммоларингизни тезроқ ҳал этиб, бунда кутиб қолиш натижасида фойдани йўқотишдан ҳоли бўласиз.

Шошилинч таржима – таржима сифатини йўқотмаган ҳолда унинг минимал муддатларига риоя этилиши талаб этиладиган таржимадир.

30 дақиқа ичидаги ЭКСПРЕСС-ТАРЖИМА!!!
1 СОАТ ИЧИДАГИ ТАРЖИМА!!
КУНИ-КУНИГА ТАРЖИМА!

ЭКСПРЕСС-ТАРЖИМА – 30 дақиқа ичидаги таржима – таржиманинг бу тури одатда кичик ҳажмли, умумий мавзуларга оид бўлган ёки «андозали» ҳужжатлар билан ишлашда, мисол учун вояга етмаган боланинг чет элга чиқиши учун ота-оналарнинг розилигини таржима қилишда, паспортни таржима қилишда, турли гувоҳномалар ва шу кабиларни таржима қилишда қўлланилади. Буюртма тушганидан кейин ҳужжат таржимонга зарур тилга таржима қилиш учун берилади. Таржима тугагандан сўнг матн билан муҳаррир-мусаҳҳиҳ ишлайди.

1 СОАТ ИЧИДАГИ ТАРЖИМА – таржиманинг бу тури нисбатан каттароқ бўлган, яъни резюме, мурожаатномалар, тақдимотлар, хатлар, илмий мақолалар, даъволар, суд кўчирмалари, тест ҳужжатлари, шартномалар, низомлар каби ҳужжатлар билан ишлашда қўлланилади.

КУНИ-КУНИГА – таржиманинг бу тури анча мураккаб бўлиб, одатда кўп саҳифали ва тор йўналишдаги ҳужжатларга нисбатан, айниқса техник ва тиббий мавзулардаги матнлар билан ишлашда қўлланилади. Бу ҳолда буюртманинг бажарилиши комплекс синхрон шаклда бажарилиб, бунда таржима ишида бир вақтнинг ўзида барча ишлаб чиқариш бирликлари – таржимон, муҳаррир-мусаҳҳиҳ, саҳифаловчи, мувофиқлаштирувчи ва бошқалар иштирок этадилар.

Бундай ёндашув нафақат сифат йўқолишини минималлаштиради, балки буюртмани тугатиш ва уни мижозга топширишни тезлаштиради.

Ҳозир шундай замонки, ҳар бир сониянинг қадри олтинга тенгдир. Бироқ шундай ҳолатлар ҳам бўладики, барча ишларни бажариш учун айнан вақт етишмайди. Бунда бизга замонавий технологиялар ёрдамга келади, лекин барибир… инсон ақлининг ўрнини хеч нарса боса олмайди. Гап шундаки, агар сизга матн ёки ҳужжатни чет тилига/чет тилидан шошилинч тарзда таржима қилиш зарур бўлса, сизга малакалт таржимонларнинг ёрдами муҳим, улар қисқа фурсат ичида имкон қадар кўп миқдордаги матнни таржима қила оладилар.

Шошилинч таржиманинг юқори сифати

«GMC Translation Service» Тиллар таржима Марказининг кўп йиллик иш тажрибаси ва унинг ходимлар таркиби бизга шошилинч таржималарни сифатни йўқотмасдан бажаришга имконият яратади. Бизнинг Марказда шошилинч таржимани амалга ошириш режаси буюртмачига юқори профессионал даражада бажарилган таржимани олишга имконият беради. Тезкорликни таъминлаш учун тегишли матн билан ишлаш учун бир вақтнинг ўзида бир неча юқори малакали ходимлар: таржимон, муҳаррир-мусаҳҳиҳ жалб этиладилар. Сўзсиз, фақат шундай комплекс ёндашувгина мураккаб кўп саҳифали таржимани сифатли ва қисқа муддатларда бажаришга имконият беради. Муддатлари қандай бўлишидан қатъий назар, ҳужжатлар таржимаси тегишли матнга ихтисослашган таржимон томонидан бажарилади. Барча таржималар, айниқса шошилинч таржималар муҳаррир томонидан синчиклаб текшириб таҳирилаб чиқилади.

Биз шошилинч тартибда таржима этилаётган ҳужжатлар ҳам узоқ муддатли таржималарга нисбатан қўлланилувчи таҳрирлаш ва текшириш босқичларидан ўтгани каби босқичлардан ўтказилишига кафолат берамиз. Бу ходимларимизга шошилинч таржиманинг юқори сифатига эришишга имкон беради.

«ШОШИЛИНЧ ТАРЖИМА» хизмати буюртма қилинганда, матн муддатлари ва ҳажмидан қатъий назар, таржима сифати доим ўзгармас юқори даражада қолеради.

Шунингдек, «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази ҚИСҚА МУДДАТЛАРДА қуйидаги таржималарни амалга оширади:

- Ҳужжатларнинг нотариал ишонтируви;

- Ҳужжатларни легаллаштириш;

- Ҳужжатларни апостиллаш.