• Бош саҳифага
  • Русский
  • English
  • Кыргызча
  • Қазақша
  • Azərbaycan
  • Ўзбекча
  • Uzbekcha
  • Белару́сский
  • Deutsch
  • Latviešu valoda
  • 中文
  • العربية

GMC

«On-line буюртма» хизмати. Сиз электрон буюртма воситасида уйдан ёки офисдан чиқмай туриб, бизга буюртма юборишингиз мумкин. Бунинг учун сиз «On-line буюртма» бўлимини танлаб, таржима қилиниши лозим бўлган материални
gmc@translation.uz электрон почтасига юборишингиз лозим. Буюртмангиз баҳолангандан кейин Сиз билан менежер мулоқотга чиқади. Тайёр таржимани биз Сизнинг электрон почтангизга юборишимиз мумкин ёки уни бизнинг офисимиздан олишингиз мумкин. Буюртмани тўлаш офисимизда нақд пул орқали ёки Visa, Master Card, банк пул ўтказмаси, «Яндекс деньги», WebMoney, MoneyBookers тизимлари орқали амалга оширингиз мумкин.

«БИЗ СИЗГА» хизмати. Агар буюртмангиз 10 варақдан ортиқни ташкил этса, Сиз ўз офисингизга бизнинг ходимни таклиф этишингиз мумкин. Бунинг учун «БИЗ СИЗГА» бўлимини танланг ва тегишли шаклни тўлдиринг. Шакл тўлдириганидан сўнг 20 дақиқа ичида махсус транспортда бизнинг ходимимиз Сизнинг офисингизга боради ва буюртмангизни нарҳи ва бажарилиш муддатлари бўйича жойида баҳолайди. Ушбу хизмат бепул тақдим этилади. «БИЗ СИЗГА» хизматини БИЗ БИЛАН БОҒЛАНГАН ҳолда буюртма қилишингиз мумкин!


«СИЗ БИЗГА» хизмати. Сиз офисимизга ташриф буюриб буюртма беришингиз мумкин, бу ерда сизга юқори даражада эътибор берилган ҳолда буюртмангиз қабул қилинади, унинг нарҳи ва бажарилиш муддатлари баҳоланади. «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази ўз мижозлари хизматига доимо тайёр!