Таркибий тузилма
«GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази асосий тамойили – юқори сифатли таржимага эришиш бўлиб, у бошқарув, таржимонлик ва таҳрирлаш тажрибаларини бирлаштира олганимиз эвазига эришилади. Биз ушбу соҳада ходимларнинг ўрни нақадар муҳимлигини тушуниб етамиз. Сиз ишимиздан мамнун бўлиб қолишингиз учун, Тиллар таржима Маркази ходимлари сафига фақатгина юқори малакали мутахассислар жалб этилган.
Бизга мурожаат қилиб, Сиз ўзингизни бамайлиҳотир ҳис қилишингиз мумкин: бизнинг менежерларимиз, хоҳ у йирик лойиҳа бўлсин ёки бир неча варақ таржимаси бўлсин, бўлғуси таржиманинг барча жиҳатларини муҳокама қилишга тайёрдирлар. Ходимларимизнинг юқори профессионаллиги турли мавзудаги ва ҳажимдаги матнларни таржима қилишга имконият яратади. Бизнинг таржимонларимиз, тор ихтисосликка эга бўлган ҳолда, ҳужжатни берилган соҳадаги атамалар ва услубга риоя қилган ҳолда таржима қиладилар. Муҳаррирларимиз матнни ўқиб текшириб чиқадлар ва Сиз тугал натижага эга бўласиз.
Таржима сифати соҳасида юқори натижаларга эришишга имконият яратувчи Компания сиёсати мавжуд, биз такомиллашувда давом этмоқдамиз.» Компаниянинг ўзига хос таркибий тузилмаси таржиманинг ҳар бир босқичи учун энг омилкор ходимни жалб этиш имкониятини беради.
- Шундай қилиб, бирламчи мулоқот босқичида мижозлар билан ишлаш бўлимида Сиз билан мижозлаш билан ишлаш менежери ишлайди. Ҳар бир мижозга: ушбу компания учун таржиманинг устувор йўналишлари (яъни, мижозни биринчи навбатда қайси мавзудаги таржима қизиқтиради, техник, юридик, таржима керакми, шахсий ҳужжатларни таржима қилиш керакми ва хк.), буюртмани жойлаштиришни тасдиқлаш режаси, оғзаки таржимонлар, курьер ва яна кўпдан-кўп Сиз учун муҳим бўлган бошқа хизматлар талаб этилиши ҳақида барча тафсилотлардан хабардор бўлган ўз менежери бириктирилади
- Сўнгра Сизнинг буюртмангиз мувофиқлаштириш бўлимига ўтказилади. «GMC Translation Service» Тиллар таржима Марказининг координаторлари олий тилшунослик маълумотига эга бўлиб, бу уларга буюртмани тўғри тақсимлаб бериш ва уни олий даражада бажарилиши учун энг яхши ижрочини танлашларига имконият яратади.
- Таржима жараёни таржималар бўлимида мазкур соҳада ихтисослашган таржимон томонидан амалга оширилади. «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази билан ҳамкорлик қилувчи таржимонлар асосий тилшунослик маълумотидан ташқари улар таржима қиладиган соҳада қўшимча маълумотга ёхуд катта иш тажрибасига эгадирлар. Шу тарзда, биз исталган мавзудаги матнлар таржимасини юқори даражада амалга оширамиз: юридик, техник мавжудаги, умум-адабий таржималар. Таржиманинг барча жараёни мувофиқлаштирувчи назорати остида амалга оширилади – зарур ҳолларда у таржимонга таржима жараёни келиб чиққан масалаларни ҳал этишга ёрдам беради ва мижоз учун энг муҳими – бажарилиш муддатини кузатиб боради. мусаҳҳиҳ.
- Шундан сўнг матн териш ва мусаҳҳиҳлик бўлимида қайта ишланади. Биз мусаҳҳиҳлик таҳрири муҳим ўринга эга деб ҳисоблаймиз. Чунки кўп ҳолларда қисқа муддатларда катта ҳажмдаги таржималар билан шуғулланишга тўғри келади, бунда айнан «теран назар ташлаш»гина ҳар қандай тажрибали таржимоннинг ишини қайта текширишга имкон беради. Бундан кейин буюртмачининг материали муҳаррирлаш томонидан қайта ишланади.
- Ишонтирув ва юридик ёрдам бўлимида Сиз ҳужжатлар ишонтируви масалалари борасидаги ўзингизни қизиқтирган барча саволларингиз бўйича юридик маслаҳат олишингиз мумкин.
- Дизайнерлар ва IT-бўлими ходимлари ёрдамида, Сизнинг истагингизга кўра таржима қилинган материални нафақат электрон кўринишда, балки берилган асл нусҳага бирга-бир мос тарзда ишланган кўринишда, материал шакли, рангиЮ қоғоз сифати ва бошқаларни эътиборга олинган ҳолда тақдим этилиши мумкин. Сиз ўз буюртмангизни (брошюра, китоб, журнал, уклетлар ва кўплаб бошқа кўринишларда) чет тилида олишингиз мумкин.
- Сизга қулайлик туғдириш мақсадида курьерлик алоқаси бўлими ходимлари буюртмангизни шаҳарнинг исталган нуқтасига етказиб бериб, вақтингизни тежашга имконият яратадилар.