• Бош саҳифага
  • Русский
  • English
  • Кыргызча
  • Қазақша
  • Azərbaycan
  • Ўзбекча
  • Uzbekcha
  • Deutsch
  • Белару́сский
  • Latviešu valoda
  • 中文
  • العربية

GMC

Афзалликларимиз

Самарали мулоқотларсиз самарали фаолият кўрсатишни тасаввур қилиб бўлмайди. Замонавий глобаллашган дунёда исталган вақтда бошқа халқ ва маданият вакиллари билан мулоқот қилиш, зарур ҳужжатларни таржима қилиш ва чет тили билан боғлиқ бўлган бошқа хизматларга зарурият туғилиб қолиши мумкин. «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази бунда сизга ёрдамга келишга тайёр!

БИЗНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИМИЗ:

  • Профессионаллик
  • Тезкорлик
  • Махфийлик
  • Иш сифати
  • Алоҳида ёндашув
  • Қулайлик

 Профессионаллик

Бизнинг агентликда ишлаш учун фақат юқори тоифали иш тажрибасига эга бўлган тилшунос мутахассислар жалб этилади. Таржимонларимиз қатъий профессинал танловдан ўтадилар ва ўз касбий лойиқлигини исботлаганаларидан сўнг ишга киришадилар. Ходимларнинг юқори профессионаллиги, кенг хизматлар кўлами, буюртмани тезкор бажариш, аъло даражадаги техник таъминланганлик, офисларимизнинг марказда жойлашганлиги, ва юқорида қайд этилганлар ҳисобига эришиладиган қулай хизматлар - «GMC Translation Service» Тиллар таржима Марказини тиллар таржималари соҳасидаги юқори профессионал компаниялар сифатида алоҳида ажратиб турувчи муҳим омилдир.

Тезкорлик

Биз энг шошилинч буюртмаларни қабул қилиш ва бажаришга доим тайёрмиз. «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази катта ҳажмдаги шошилинч таржималарни бажариш учун етарли имкониятлар ва катта техник воситаларга эга. Буюртмангизни ўрганган ҳолда, бизнинг менежерларимиз, мувофиқлаштирувчиларимиз ва таржимонларимиз уни Сиз учун қулай муддатда ва юқори даражада бажариш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга соладилар. Аниқ ташкиллаштирилган, текширилган ва тизимлаштирилган жамоада ишлаши, материални ўзига хос равишда қайта ишлаш натижаси ўлароқ, Компания ходимлари ишни доимо аниқ муддатларда бажарадилар. Таржима давомида материални қайта ишлаш тизими, шунингдек таржима жараёнининг ўзи компаниянинг 16 йиллик иш даври давомида яхши йўлга қўйилган.

Махфийлик

Биз мижозларимизга ахборотнинг тўлиқ хавфсизлиги ва бутунлигини кафолатлаймиз – уларнинг розилигисиз таржима қилинган ҳужжатлардаги маълумотлар ва уларнинг таркибини, уларнинг муаллифлари ва манбаъсини ҳеч ким била олмайди. 16 йиллик иш давомида мижозларимиз тақдим этилаётган хизматларнинг махфийлиги ва асл ҳужжатларнинг бутунлигига ишонч ҳосил қилишган. Таржима давомида компанияда бўлган ҳужжатлар маълум бир ходимлар томонидан назорат остида бўлади. Таржима учун мўлжалланган барча материаллар ва ҳужжатлар учун сейфлар кўзда тутилган ва ушбу материаллар ва ҳужжатлардан фойдаланиш учун махсус ходимлар бириктирилган. Қайта ишлашнинг ҳар бир босқичи ички қўшимча рўйхат ҳужжатларисиз юритилмайди. Бу нафақат махфийликни, балки таржимага топширилган барча материалларнинг бутунлигини таъминлайди.

Иш сифати

Мижознинг бажарилган буюртмадан қониққанлиги биз учун баҳолашнинг бош мезонидир. Биз турли мавзулардаги таржималарни бажарамиз: юридик, техник, тиббий, адабий, иқтисодий ва хк. мавзудаги таржималар. Таржимонларимиз ўз соҳасида юқори тоифали мутахассислар ҳисобланади, уларнинг кўпгина қисми бир неча чет тилларини биладилар, бу ўз ўрнида кўп тиллик лойиҳаларни бажаришга имконият беради. Баъзи таржималар тил соҳиблари томонидан амалга оширилади. Сизнинг буюртмангиз нафақат юқори тил даражасида, балки таржимаг мавзусинининг барча хусусиятлари кўзда тутилган ҳолда бажарилишига ишонч ҳосил қиласиз. Бизнинг Тиллар таржима Марказимизга берадиган буюртманинг хажми бўйича бизда чекловлар мавжуд эмас.

Алоҳида ёндашув

Иш давомида биз биринчи навбатла Сизнинг ва фаолиятингизнинг асл манфаатларини ҳисобга оламиз. Биз ишимизни Сизнинг истак ва талабларингиздан келиб чиққан ҳолда бажарамиз.

Қулайлик

Сиз таржимани уйдан ёки офисдан чиқмасдан, он-лайн буюртма шакли воситасида буюртма қилишингиз ёки ходимимизни ўз офисингизга чақиртиришингиз мумкин. Тайёр таржимани биз Сизнинг электрон почтангизга юборишимиз мумкин. Буюртма тўловини Visa, Master Card, банк пул ўтказмаси, «Яндекс деньги», WebMoney, PayPal тизимлари орқали амалга оширингиз мумкин.