• Бош саҳифага
  • Русский
  • English
  • Кыргызча
  • Қазақша
  • Azərbaycan
  • Ўзбекча
  • Uzbekcha
  • Белару́сский
  • Deutsch
  • Latviešu valoda
  • 中文
  • العربية

GMC

Таржима

Таржима хизматлари жуда ҳам турличадир. Ҳар қандай матн -  ёзма ёки оғзаки, адабий ёки техник бўлсин –таржима қилиниши мумкин. Таржима оғзаки ва ёзма бўлади. Оғзаки таржима синхрон ва кетма-кет таржимага бўлинади. Синхрон таржимада таржимон маърузачи билан бир вақтда гапиради. Таржиманинг ушбу тури катта аудторияга мўлжалланган бўлади ва халқаро конференциялар ва семинарлар ўтказилаётганда махсус қурилмаларнинг ишлатилишини тақозо этади. Таржима хизматлари ичида ушбу таржима тури энг қиммат ҳисобланиши муқаррар, чунки у таржимондан нафақат она тили ва чет тилини мукаммал билишни, балки тиллар ўзгариши асносида зарур монандликларни бир зумда топа олиш, бунда улкан руҳий юкланишга бардош бериш қобилиятини талаб этади.

Кетма-кет таржима қилишда маърузачи ўз чиқишида таржимон айтилган матн бўлагини таржима қилиши учун тўхтаб олиши зарур. Ушбу таржима тури кичикроқ тингловчилар давраси учун мўлжалланган ва у ҳамкорлик учрашувларида, мажлисларда ва музокараларда қўлланилади. Кўпинча кетма-кет таржима этувчи таржимон мажбуриятига фақат икки инсон ўртасидаги мулоқотни таржима этиш ҳам кириши мумкин.
Ёзма таржимага келсак, бу таржима тури турли-туман бўлади. Уни мавзуларига қараб бадиий, техник, юридик, иқтисодий ва бошқаларга ажратиш мумкин. Уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларига эга. Таржима хизматларини одатда таржима агентликлари тақдим этадилар.

Бугунги кунда "GMC Translation Service" Тиллар таржима Маркази тиллар таржимаси бозорида етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Бу ходимларнинг юқори профессионаллик даражаси, замонавий дастурий таъминотдан фойдаланиш, техник базанинг доимий янгиланиб туриши, қатъий танлов тизимидан ўтган ва юқори малакага эга бўлган тор ихтисосли ва махсус йўналишга эга бўлган профессионал таржимонларнинг жалб этилиши билан асосланади.

Буларнинг барчаси "GMC Translation Service" Тиллар таржима Марказига таниқли йирик ҳориж ва маҳаллий компаниялар, халқаро ташкилотлар, элчихоналар, муассасалар ва банклар бўлмиш кўп сонли мижозлар, шунингдек бизнинг рақобатчиларимиз олдида ўринли ҳурмат ва ишончга сазовор бўлишига имконият яратади. Шартнома асосида йирик ташкилотлар билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, ижобий фикрлар билдирилиши, ёрлиқлар ва расмий ташаккурномалар хизматларимизнинг юқори даражадаги ишончлилиги, барқарорлиги, сифати ва зарурлиги ҳақида далолат беради.

Айни вақтда "GMC Translation Service" жисмоний ва юридик шахсларга турли ҳужжатларни 127 та чет тилларига таржима қилиш соҳасида, тижорат ва шахсий характердаги ҳужжатларни расмийлаштириш, нотариал ва юридик хизмат кўрсатиш каби фаолият билан шуғулланиб келмоқда.




  • НЕФТЬ-ГАЗ СОҲАСИ ТАРЖИМАЛАРИ
    Нефть-газ мавзусидаги матнларни таржима қилиш энг мураккаб ва тор ихтисослашган таржималар турига киради. Нефть-газ мавзусини нефть қазиб олиш, ушбу соҳанинг суғурта ва молия масалалари билимларисиз юқори савияда таржима қилиб бўлмайди. Бизнинг мутахассисларимиз узоқ йиллар давомида нефть-газ мавзусидаги матнларни сифатли оғзаки ва ёзма таржима қилиш билан шуғулланиб келадилар. Ушбу соҳада етарли тажриба ва билимга эга бўлган «GMC Translation Service» Тиллар таржима Маркази ходимлари исталган қийинчиликларни муваффақиятли енгиб ўтадилар.
  • ТЕХНИК СОҲА ТАРЖИМАЛАРИ
    Техник матнлар таржимаси ўзига хос хусусиятларига эга ва у ёзма таржиманинг энг мураккаб турларидан бири ҳисобланади. Техник ҳужжатларни саводли тардима қилиш нафақат ана шу тилнигш лексикаси ва терминологиясини эркин билишни, балки асл матнда сўз юритилаётган жараёнлар ва тизимни аниқ-равшан тушунишни ҳам талаб этади. Техник матнларни таржима қилиш албатта илмий-техник терминология ва махсус лексикадан фойдаланишни тақозо этади. Бизнинг техник таржимонларимиз турли техник мавзулар билан ишлашда кўп йиллик тажрибага эгадирлар, бунинг эвазига техник таржиманинг юқори сифат билан ва ўз вақтида бажарилишига эришилади.
  • ТИББИЁТ СОҲАСИ ТАРЖИМАЛАРИ

    Биз тиббий препаратларнинг йўриқномаларидан тортиб илмий мақолалар ва монографияларгача исталган мураккабликка эга бўлган тиббий мавзудаги матнларни таржима қиламиз. Профессионал таржимонлар ва муҳаррирлар олий тиббий маълумотга эга бўлиб, тиббиётнинг турли соҳаларида ёзма таржима бўйича катта тажриба орттирганлар. Маълум бир буюртманинг йўналишига қараб биз ушбу соҳага ихтисослашган  таржимонлар ва муҳаррирларни танлаб оламиз. Сифатни қатъий назорат қилиш билан бир қатордаги профессионаллик ва орттирилган тажриба эвазига биз исталган лойиҳани саводли тарзда ва малакали таржима қилинишини таъминлай оламиз.

  • ИҚТИСОДИЙ ТАРЖИМАЛАР

    Иқтисодий мавзудаги матнлар таржимаси – таржиманинг алоҳида тури бўлиб, таржимондан махсус билимлар бўлишини талаб этади. Иқтисодий мавзудаги таржимани иқтисодий назарияни ва махсус иқтисодиёт терминологиясини тушунмай туриб саводли таржима қилиш мумкин эмас. Бу каби материаллар таржимаси таржимондан, авваламбор тафсилотларга диққатли бўлишни, диққатни максимал даражада жамлашни, ушбу соҳада таржима қилишда юқори масъулиятни ва чуқур билимга эга бўлишни талаб этади. Маълумотлар ва рақамларга диққат билан эътибор қилиш, асл матннинг терминологияси ва шаклига қатъий риоя қилиш, катта ҳажмдаги ҳужжатлар билан синчиклаб ишлаш ва эҳтиёткорлик – иқтисодий мавзуларни таржима қилишнинг асосий қоидаларидир. Бизнинг «GMC Translation Service» Тиллар таржима Марказимиз фаолияти давомида мазкур мавзудаги махсуслаштирилган мавзулар билан ишлашда бебаҳо иш тажрибаси тўпланган.

  • ЮРИДИК МАВЗУДАГИ ТАРЖИМАЛАР

    Биз мижозларимизга юридик хужжатларни турли тилларга таржима қилиш хизматини тақдим этамиз. Кўп йиллик матонатли меҳнат туфайли биз кўплаб халқаро юридик фирмалар, адвокатлик коллегиялари, бюролари, шунингдек йирик компаниялар ва хорижий ташкилотлар ваколатхоналарининг юридик бўлимлари ишончини қозона олдик. Биз уларнинг юксак ишончини оқлаш учун барча саъй-ҳаракатларимизни ишга соламиз. Бизнинг ходимларимиз юридик маълумотга ҳамда бой иш тажрибасига эга. Хорижда қўлланилиши учун мўлжалланган юридик мазмундаги хужжатлар таржимаси, буюртмачининг талабига кўра тил соҳиби томонидан текшириб берилиши мумкин. Биз Сизларга ўз таржима хизматларимизни исталган муддатларда ва қулай нарҳларда тақдим этишдан мамнунмиз.

  • ШАХСИЙ ҲУЖЖАТЛАР

    Стандарт таржима ҳамда тил эгаси томонидан бажариладиган таржималар билан бир қаторда, шахсий ҳужжатларни ёзма таржима қилиш хизмати «GMC Translation Service» Тиллар таржима марказининг ўз мижозларига тақдим этувчи хизматларидан бири ҳисобланади. Йиллар давомида орттирилган билим ва тажрибамиз шахсий ҳужжатлар билан ишлашнинг барча нозик қирраларини инобатга олишга ҳамда мижозларимизга нафақат оддий таржимани, балки ҳужжатларни тегишли босқичларда тақдим этиш учун тўлақонли тайёрлаб беришга ҳам имконият яратади. Биз шахсий ҳужжатлар таржимасининг юқори сифатига, махфийлигига ва ўз вақтида бажарилишига кафолат берамиз.

  • WEB-САЙТЛАР

    «GMC Translation Service» Тиллар таржима маркази веб сайтларни 127 дан ортиқ чет тиллардан ва чет тилларига таржима қилади. Хизматларнинг бу тури ўзига хос хусусиятларига эга. Сайтларни таржима қилишда таржимон олдида турлича масалалар келиб чиқиши мумкин: масалан, реклама ва бадиий матнларга хос алоҳида услубни узата олиш ёхуд техник маълумотларни таржима қилиш. Сифат борасида энг юқори талаблар қўйилади. «GMC Translation Service» Тиллар таржима маркази сайтни маҳаллийлаштириш ишларини, шунингдек маҳаллийлаштирилган сайти халқаро қидирув тизимлари учун оптималлаштириш ва сайтни у ёки бу браузерда тўғри акс эттирилишини таъминлаш мақсаддида кодлаш тизимини созлаш бўйича барча ишлар кетма-кетлигини бажаради.

  • НОТАРИАЛ ИШОНТИРУВ
    «GMC Translation Service» Тиллар Таржима Маркази жисмоний ва юридик шахслар учун турли ҳужжатлар: фуқароларнинг шахсий ҳужжатларини ва юридик шахсларнинг ҳужжатларини нотариал ишонтируви хизматларини сифатли ва тезкор равишда амалга оширади. Ҳужжатларнинг нотариал ишонтируви оддий ёки тезкор равишда амалга оширилиши мумкин. Ҳужжатлар таржимаси у ёки бу тилдан «GMC Translation Service» Тиллар Таржима Марказининг профессионал таржимонлари томонидан амалга оширилади, сўнгра таржимон имзосининг ҳамда ва ҳужжатдаги фотонусҳанинг ҳақиқийлиги нотариус томонидан тасдиқланади. Нотариал ишонтирув таржимонларимиз ва нотариус томонидан МАЛАКАЛИ, ТЕЗ ва ТЎҒРИ бажарилади.
  • СИНХРОН ТАРЖИМА

    Маълумки, халқаро музокаралар, конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқа тадбирларнинг муваффақиятли чиқиши таржималарнинг сифатига боғлиқ. «GMCTranslationService» Тиллар таржима Марказининг синхрон ва кетма-кет таржима қилувчи таржимонлари Сизнинг исталган буюртмангизни сифатли бажарадилар. Бизнинг мутахассислар ўз ишига жуда масъулият билан ёндашадилар. Хусусан, таржима биалн боғлиқ бўлган фаолият соҳаси, тингловчилар, атамалар, тилнинг диалектик хусусиятлари ва бошқа омиллар ўрганилади. Бундан ташқари, улар томонидан ишбилармон кишининг ўзини тутиши, этикет қоидаларига риоя этилади, улар тақдимот тажрибасига эгадирлар: тингловчиларнинг ўзига ва таржима қилинаётган ҳамкорига нисбатан ижобий муносабатни шакллантирадилар.

  • МУЛЬТИМЕДИА

    Компаниямиз исталган форматдаги видео ва аудио-материаллар таржимасини бажаради.

  • ШОШИЛИНЧ ТАРЖИМАЛАР
    «GMC Translation Service» Тиллар Таржима Марказида сиз шиддат билан ривожланаётган дунёдаги ЭКСПРЕСС ТАРЖИМА (тезкор таржима) хизматини буюртма қилишингиз мумкин. Биз исталган мураккабликдаги материални мижоз учун қулай бўлган исталган муҳлатларда таржима қилиб берамиз. Кичик ҳажмли ҳужжатлар учун экспресс таржима муддатлари:
    - 30 дақиқа ичида!!!
    - 1 соат ичида!!
    - Кун-кунига!
    - Нотариал ишонтирув;
    - Легаллаштириш;
    - Ҳужжатларни апостиллаш.
  • САҲИФАЛАШ
    Компаниямиз материалларни PageMaker, InDesign, FrameMaker форматларида саҳифалаш хизматларини кўрсатади. Саҳифалаш берилган форматларда бажарилиши ёхуд қоғоздаги ёки pdf форматидаги оригиналлар асосида бажарилиши мумкин. Тегишли ишлар босмахона ва нашриётларда иш тажрибасига эга бўлган профессионал саҳифаловчилар томонидан амалга оширилади.
  • АПОСТИЛЬ
    Қатор мамлакатлар ҳужжатларни соддалаштирилган тарзда легаллаштириш ҳақида келишув қабул қилганлар. Ушбу келивуш 1961 йил 5 октябрдаги «Гаага конвенцияси» деб номланиб, у ҳорижий расмий ҳужжатларни легаллаштириш талабини бекор қилади. Соддалаштирилган легаллаштиришнинг бор амаллари икки босқичдан иборат:
    1) ҳужжат ва унинг таржимасининг нотариус ишонтируви ва;
    2) Ваколатли адлия органининг тасдиғи: ҳужжатда махсус штамп апостиль (APOSTILLE) қўйилиб, у имзонинг ҳақиқийлигини, ҳужжатни имзолаган мансабдор шахснинг тутган ўрнини ва тегишли ҳолда  мазкур ҳужжат билан бириктирилган муҳр ва штампнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайди.
  • ЛЕГАЛЛАШТИРИШ

    Легаллаштириш – бу давлат ҳукуматларидан чиқаётган ёки ушбу ҳукуматлар иштирокида тузилган ҳужжатнинг мазкур давлат қонунчилигига мувофиқ эканлиги тасдиғидир. У ваколатли давлат органи муҳри ва ҳужжатни имзолаган мансабдор шахсининг имзоси ҳақиқийлиги тасдиқлашдан иборатдир.

    Консуллик легаллаштириши қатор ишонтирув амалиётларидан иборат. Авваламбор ҳужжатни ва таржиманинг тўғрилигини нотариусда тасдиқлаш лозим, сўнг Адлия вазирлигига мурожаат этиб, нотариус имзосининг ҳақиқийлиги тасдиқланади. Шундан сўнг Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик хизмати департаментида Адлия вазирлигининг имзоси хақиқийлиги тасдиқланади. Компаниямиз  МДҲ ҳудудида ҳужжатларни легаллаштиришни амалга оширади.

  • Буюртмани тўлдириш